Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzО чем говорит коэффициент разрыва по НДС Сколько инвентаризаций вы можете провести и сколько – обязаны Какой должен быть порядок проведения налогового контроля сделок при трансфертном ценообразовании Как компенсировать неиспользованные отпуска, если сотрудник не увольняется

Маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун жамғармалар ташкил этилади

17.08.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 2022 йил 17 августдаги “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳалла учун бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклидаги Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилади.

 

Қуйидагилар жамғармалар маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

  • маҳалладаги ҳудуди 2 000 кв. метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;
  • маҳалланинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
  • маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси тавсияси асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар);
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Жамғармалар маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

  • маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш;
  • маҳалла биноси, маҳалла ҳудудида жойлашган спорт майдони, ёшлар маркази, болалар майдончаси, кутубхона, маданият марказини қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентарь, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;
  • маҳалла ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.

 

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига 2023 йил 1 январга қадар ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланишини, маҳаллаларнинг ягона классификатори ишлаб чиқилиб, эълон қилинишини, шунингдек,  маҳаллалар ташкил этилиши мезонларини улар ҳудудидаги хонадонлар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 17.08.2022 йилда эълон қилинган.

 

Лола Абдуазимова.