Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Итоги встречи 26 марта: какие предложения по отчетности НДФЛ Налоговый комитет принял, а какие – отклонилНовый порядок выдачи разрешений на международные автоперевозки: что изменится с 1 июня 2026 года17–29 апреля – перезапуск всех информационных систем ACCA: что нужно успеть студентам до его начала«Хабарнома» по остаткам ТМЗ: почему общепит попал «под раздачу» и что делатьПлан главбуха на апрель 2026 годаКак рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за март 2026 года

Маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди

08.05.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2020 йил 7 майдаги тегишли қарори имзоланди.

 

Биринчидан, экспорт қилувчиларнинг ташиш харажатлари энди  автомобиль ва ҳаво транспортидан фойдаланишда ҳам компенсация қилинади (50%гача миқдорда). Эслатиб ўтамиз, дастлаб экспорт қилишда фақат темир йўл транспортида ташишга субсидиялар тақдим этиларди. 2020 йил 1 апрелдан буён амалга оширилган экспорт бўйича  етказиб беришлар янги тартиб остига тушади.

 

Экспорт қилишда транспортда ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати 68 позициягача кенгайтирилди. Янгиланган рўйхат – бу ерда. Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича комиссия унга кейинги тузатишларни киритади. Шунингдек, у субсидиялар тақдим этиш шартлари ва миқдорларини белгилаш ҳамда тартибини тасдиқлаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб уларнинг қатъий миқдорларини белгилашга ҳақли.

 

Иккинчидан, 2021 йил 1 январга қадар  товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тўловлар (барча турдаги) ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширилмайди.  Бу жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам тааллуқли.

 

Учинчидан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплашга компенсациялар тақдим этилади.

 

Олег Заманов.