Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как «закрыть» спонсорскую помощь, полученную ННО Какие требования к аптекам в Узбекистане вводятся с 1 сентября 2025 года Как учитывать доставку товаров покупателям Как облагать налогами экспорт услуг

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларида –меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизими

12.08.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 07.08.2025 йилдаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-129-сон Фармони қабул қилинди.  

 

"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилмоқда:

  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг лавозим маошини меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тариф сеткасига мувофиқ ягона тамойил асосида, шунингдек, хизмат муддати ва лавозимини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тариф коэффициентлари бўйича шакллантириш;
  • бошқарув ходимлари томонидан эришилган самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) асосида малака даражалари (мартаба даражалари) учун ҳар ойлик устамалар шаклидаги рағбатлантирувчи тўловларни, шунингдек, ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловларни (бонус тўловлари) амалга ошириш;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фақат Фармонда белгиланган шартлар асосида амалга оширилади, қўшимча устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади (давлат мукофотлари учун тўловлар бундан мустасно).

 

2025 йил 1 августдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида меҳнатга ҳақ тўлаш фондига қуйидагилар киритилади:

  • лавозим маоши;
  • асосий самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришганлик учун лавозим маошига ҳар ойлик устамалар;
  • малака даражалари (мартаба даражалари) учун тўловлар;
  • мукофотлар ва бонус тўловлари.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси разрядлари;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентлари;
  • Фаолият самарадорлигининг асосий кўрсаткичларига (KPI) эришганлик учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар миқдорлари ва бошқалар. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова