Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

16.03.2020

Читать на русском языке

2020-2021 йиллар учун ички ва ташқи бозорларда харидоргир  маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) тасдиқланди. У Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сон қарорида мавжуд.

 

Дастурга мувофиқ ҳудудларда $3,1 млрд миқдорида импорт ўрнини босадиган ва $351,6 млн миқдорида экспорт қилинадиган маҳаллий ишлаб чиқаришни ишга тушириш  режалаштирилмоқда. Бунинг учун 2 300 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилади. Дастурда иштирок этадиган корхоналар рўйхати, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар тури ва 2020 ва 2021 йилларда ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари ҳужжатга илова қилинадиган жадвалларда муайян иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар кесимида кўрсатилган.

 

Дастурга киритилган лойиҳалар ташаббускорлари кичик саноат зоналарининг ер участкалари, фаолият кўрсатмаётган, бўш турган бинолари, иншоотлари, қурилиши тугалланмаган объектлари ҳамда муҳандислик инфратузилмасини олишда устуворликка эга бўлади. Дастурга киритилган лойиҳалар доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тўғрисида (уларнинг нархи, техник ва миқдор кўрсаткичлари) маълумотлар эса электрон кооперация порталига биринчи навбатда жойлаштирилади. 

 

Шунингдек, 2020-2021 йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш учун тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларининг рўйхати тасдиқланди. Унда 850 та ном мавжуд. Рўйхатга киритилган маҳсулотларни харид қилишда буюртмачилар махсус контрактларни танлов тартиб-таомиллари йўли билан тузишга ҳақли. Улар инвесторга етказиб бериш бошланган вақтдан 2 йил давомида маҳсулотларни давлат харидлари тизими орқали харид қилиш кафолатини беради. Бунда мажбурий шарт - сифат бўйича талабларга, келишилган техник ва нарх кўрсаткичларига амал қилиш. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари зиммасига юклатилган.

 

Дастурга киритилган ташкилотлар учун маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар (хизматлар) рекламасини жойлаштиришда 50%дан кам бўлмаган миқдорда чегирмалар амал қилади. Бундай имтиёз Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг хулосасига асосан Миллий телерадиокомпания томонидан тақдим этилади.

 

2020 йилда ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини  ўтказиш жадвали тасдиқланди. Турли вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 346 та корхонаси ўз маҳсулотларини тақдим этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.03.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах