Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли выставлять ЭСФ на пени Какие льготы получают предприятия, финансирующие научные исследования, по №УП-98 Как облагать налогами пособие по временной нетрудоспособности Как облагать налогами пособие по временной нетрудоспособности

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ташкилотлар учун имтиёзлар бекор қилинди

06.01.2018


Бу Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

 

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига (26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарорга 1-илова) киритилган ташкилотлар:

  • маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуна ва уларнинг эҳтиёт қисмларини, шунингдек компонентлар олиб кирганлик учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно);
  • маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида юридик шахсларнинг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови тўлашдан;
  • маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган эди.

 

2018 йил 1 апрелдан бошлаб бу имтиёзлар, шу жумладан амалдаги рўёбга чиқарилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар бекор қилинади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 31-банди).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Музаффар Мирзаганиев.