Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Маҳаллийлаштириш ва кооперация қандай ривожлантирилади

28.08.2019

Читать на русском языке

 

Бу саволга жавоб Президентнинг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон қарорида берилади.

 

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни рағбатлантириш билан биргаликда - Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг энг муҳим вазифалари.

 

Айтилганлардан келиб чиқилганда қуйидаги тизим вужудга келади:

 

биринчидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси пайдо бўлади. Унга реал ваколатлар берилди. Масалан, у ҳудудда маҳаллийлаштиришнинг аниқ рўйхатини ва маҳаллийлаштиришнинг ҳудудий дастурлари лойиҳаларини шакллантиради, уларда назарда тутилган мақсадли параметрларга эришишнинг мониторингини олиб боради. Ҳоким ёрдамчиси раҳбарлигида доимий асосда фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳи ташкил этилади;

 

иккинчидан, ҳар йили мониторинг олиб бориладиган юридик шахслар рўйхати тузилади. Бу давлат улуши юқори бўлган (50% ва ундан ортиқ) юридик шахслар ва улар улушнинг 50%и ва ундан ортиғига эгалик қиладиган корхоналарга тааллуқли. Уларда, хусусан, раҳбарнинг маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳамда ахборот технологиялари масалалари бўйича биринчи ўринбосари пайдо бўлади. Маҳсулотлар сотиб олиш бўйича импорт шартномалари (уларга қўшимча шартномалар) ва уларнинг техник талаблари у билан келишилади. Импорт харидлари ва валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши ҳар чоракда ташқи аудитдан ўтказилади;

 

учинчидан,  Ҳисоб палатасида импортни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича алоҳида таркибий тузилма ташкил этилади. Унинг вазифаларига бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан амалга оширилган импорт ҳажмлари ва номенклатурасини доимий таҳлил қилиш (иккинчиданга қаранг), давлат харидларининг асосланганлиги, импортнинг нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ўрганиш киради. Бўлинма маҳаллийлаштириш жараёнини такомиллаштириш юзасидан тайёрланган маълумотларни ҳар чоракда Президент Администрациясига киритиб боради;

 

тўртинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти тузилмасида Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шуъбаси ташкил қилинди;

 

олтинчидан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланди. Идорага қўшимча вазифалар юклатилди.

 

Маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 2020-2021 йиллар давомида камида 20%га, хусусан,  импорт улуши юқори бўлган товарларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобига оширилиши керак. Шунингдек, технологик асбоб-ускуналарнинг тез ишдан чиқувчи бутловчи буюмлари, эҳтиёт қисмлари ва материаллари ҳам маҳаллийлаштирилади. Мамлакатимизда мавжуд полимер, ип-калава, чарм, жун, ипак, мис, табиий тош, қишлоқ хўжалиги ва бошқа бирламчи хом ашёларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат занжири яратилади.

 

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ички бозорда талаб юқори бўлган импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг кредитлари бўйича кафиллик ва фоиз тўловларини компенсация қилишни Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси таъминлайди. Қўллаб-қувватланадиган лойиҳалар Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш томонидан маъқулланади (13.08.2019 йилдаги ПФ-5780-сон Фармон).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.