Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Где посмотреть расшифровку по НДС с учетом «коэффициента разрыва» ИКПУ поможет быстро и без ошибок сформировать ЭСФПояснительная записка по оплате труда для ГНИ Когда и какой чек системы онлайн-ККТ нужно выдать покупателю

Маҳсулот, товар ва хизматларнинг номлари унификациялашди

04.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 28.04.2021 йилдаги “Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 249-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Давлат солиқ қўмитасининг бирламчи бухгалтерия ҳужжатларида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номларидан фойдаланиш, шу жумладан, товарларнинг штрих кодларини маҳсулотларнинг унификациялашган номларига босқичма-босқич автоматик равишда боғлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги;
  • Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Қарор билан 1.06.2021 йидан бошлаб, тажриба тариқасида қуйидаги тартибларни жорий этиш назарда тутилмоқда:

  • Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида (кейинги ўринларда - Шартномалар портали) тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш;
  • Шартномалар порталида рўйхатдан ўтган шартномалар асосида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) номлари ва идентификациялаш кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш;
  • товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизими орқали шартнома ёки онлайн оферта асосида расмийлаштириш.

 

ДСҚга 1.09.2021 йилга қадар тажриба натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг таклифларини инобатга олган ҳолда, ушбу тартибларни такомиллаштириш ҳамда идентификациялаш ва штрих кодлари ҳисобварақ-фактураларда қасддан нотўғри акс эттирилиши бўйича жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий-ахборот маркази" давлат унитар корхонаси Каталог ва Шартномалар порталини юритиш оператори этиб белгиланди ҳамда унга заруратга кўра, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

ДСҚга қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • бир ой муддатда Каталогнинг ДСҚнинг Интернетдаги расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ва маълумотлар келгусида доимий янгиланиб борилишини;
  • 2 ой муддатда Шартномалар порталининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграцион платформасига уланишини;
  • 2 ой муддатда маҳсулотларнинг штрих кодларини кўрсатиш орқали маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодларини аниқлаш имконини берувчи интерактив хизмат жорий этилишини ва ЯИДХПга интеграция қилинишини;
  • 3 ой муддатда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимига маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) унификациялашган номлари ва идентификациялаш кодлари интеграция қилинишини.

 

Шунингдек, ДСҚга икки ҳафта муддатда Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартибини тасдиқлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.