Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

07.05.2021

Читать на русском языке

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 3073-3, 4.05.2021 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 24.07.2020 йилдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, маъмурий судларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши муносабати билан Қоидаларнинг 12-бандига (маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонага жойлаштириш учун асос бўладиган ҳужжатлар рўйхатига) ўзгартиришлар киритилди.

 

Иккинчидан, маъмурий қамоққа олинган шахслар билан учрашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати янгиланди. Энди улар билан қуйидаги шахслар учрашишлари мумкин (илгари – рўйхатга яқин қариндошлар ёки ҳимоячи сифатида чиқадиган қонуний вакиллар киритилган):

  • адвокати;
  • қонуний вакили;
  • қариндоши ёки бошқа шахс.

 

Учинчидан, махсус қабулхоналарда сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланган буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, ушбу рўйхатга инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳамда жиноят қуроли сифатида қўлланилиши мумкин бўлган, саноат усулида ёки қўлбола тарзда ясалган тиғли, кесувчи, учи ўткирланган санчиладиган касбий ва хўжалик-маиший ашёлар (пичоқ, бигиз, устара (электр устара бундан мустасно), қайчи ва бошқалар) киритилган.

 

Бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.05.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Во
ҳидова.