Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Маиший техника маҳсулотларининг қайси турлари рақамли маркировкага эга бўлиши керак

05.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги “Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 148-сон қарори қабул қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорига мувофиқ “Asl belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимини йўлга қўйиш таъминланган. Бунда  “CRPT TURON” МЧЖ мазкур тизимнинг оператори сифатида белгиланган.

 

Ҳужжат билан мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ва маҳсулотлар турлари гуруҳлар бўйича қуйидагича белгиланди:

  • биринчи гуруҳ - чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор - 2022 йил 15 апрелдан бошлаб;
  • иккинчи гуруҳ - маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич-2022 йил 1 августдан бошлаб;
  • учинчи гуруҳ - сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампалар - 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • мажбурий рақамли маркировкаланадиган маиший техника маҳсулотларининг идентификация кодлари рўйхати;
  • ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
  • импорт қилувчи ташкилотлар томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма- босқич жорий қилиш графиги;
  • улгуржи ва чакана савдо ташкилотларининг маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма- босқич ўтиши графиги;
  • Маиший техника маҳсулотларини идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом.

 

Оператор томонидан маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах