Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Мажбурий ижро бюроси Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади

29.11.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 26.11.2024 йилдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-406-сонли қарори имзоланди.

 

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотлардаги аъзолиги бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига киритилди.

 

Бюро Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқига аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш учун масъул бўлади.

 

Маълумот учун: Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи – турли мамлакатларнинг суд ижрочилари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш учун ташкил этилган нодавлат ташкилот. 1952 йилда Франция Суд ижрочиларининг миллий палатаси ташаббуси билан тузилган. Ҳозирги вақтда ташкилот тахминан 100 та мамлакатнинг суд ижрочилари хизматларини бирлаштиради. 

 

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, Бюро директори, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўрнига унинг таркибига лавозими бўйича Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 27 ноябрдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев