Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мактабгача таълим вазирлигининг ваколатлари ва масъулияти низомда кўрсатилди

30.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2017 йилдаги 929-сон қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом ва Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг (кейинги ўринларда – Институт) устави тасдиқланди.

 

Мазкур муассасаларни ташкил этиш, вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳақида биз илгари ёзгандик.

 

Ҳужжатга кўра вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

  • марказий аппарат;
  • ҳудудий бўлинмалар;
  • Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;
  • «Мактабгача таълим методикаси» журнали таҳририяти;
  • давлат мактабгача таълим муассасалари.

 

Мактабгача таълим вазири Президент томонидан Бош вазир тақдимномасига биноан лавозимга тайинлайди. Вазирнинг уч ўринбосари, жумладан, биринчи ўринбосари ҳам давлат раҳбари томонидан лавозимга тайинланади.

 

Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари қуйидаги тартибда тайинланади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири – вазир билан келишган ҳолда Жўқорғи Кенгес томонидан;
  • ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда вазир томонидан.

 

Низомда вазирлик марказий аппаратининг, унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг  асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва масъулияти ўз ифодасини топган.

 

Ўз навбатида, Институтнинг Устави асосий фаолият йўналишлари бўйича унинг вазифалари ва функцияларини ўз ичига олган. Бундан ташқари, ҳужжатда муассасанинг ҳуқуқлари, ташкилий масалалар, молиялаштириш ва моддий-техник таъминот, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш кабилар акс эттирилган.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 24.11.2017 йилда кучга кирди.    


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Олег Заманов,

экспертимиз

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах