Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Мактабгача таълимда ДХШ суръати оширилади

05.02.2020

Читать на русском языке

 

Бу ҳақда Президентнинг 2020 йил 30 январдаги қарорида қайд этилган, қарор матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

2018–2019 йилларда мазкур йўналишга эквиваленти 200,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар жалб этишга эришилди. Улар ҳисобидан 140,1 минг ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун имзоланган 1 412 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлардан 992 таси бўйича имтиёзли кредитлар берилган. 420 та битимларнинг 100 дан ортиғи бўйича хусусий шериклар томонидан ишлар ҳажмининг тўртдан бир қисмидан кўпроғи бажарилган.

 

Бошланган ишларни давом эттириш учун банкларга тузилган шартномалар бўйича кредитларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар берилади. Хусусан, Молия вазирлиги томонидан 1 мартга қадар 182 млрд сўм  маблағ ажратилади, улар ҳисобидан 15 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1%ли ставка бўйича кредитлар берилади. Олинган фоизлар тўлиқлигича банкда қолдирилади. 1 декабрга келиб ушбу маблағлар ҳисобидан кредитлар берилган  шартномалар бўйича ишларнинг камида 25%и бажарилиши лозим.

 

2018–2019 йилларда белгиланган тартибда тузилган 300 дан ортиқ битимлар бўйича кредитлар 2020 йилда халқаро молия институтларидан ушбу мақсадлар учун жалб этиладиган имтиёзли кредитлар (қарзлар) ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда кредит муддати бир хил: 15 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, бироқ фоиз ставкаси турлича бўлади (тўланадиган фоиз қуйидагича тақсимланади: 2%и банкда қолдирилади, 98%и республика бюджетига ўтказилади):

  • Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятларнинг маъмурий марказлари ҳамда вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - йиллик 12%;
  • туманларнинг маъмурий марказларида - йиллик 8%;
  • туманларнинг бошқа ҳудудларида - йиллик 5% ставка бўйича берилади.

 

2021 йил ва келгуси йилларда тузиладиган битимлар бўйича кредитлар банклар томонидан мустақил белгиланадиган фоиз ставкаларида берилади ҳамда халқаро молия институтларидан жалб этиладиган имтиёзли кредитлар (қарзлар) ва аввал ажратилган кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан қайтариладиган асосий қарзлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

2018–2019 йилларда белгиланган тартибда имзоланиб, молиялаштирилмаган ҳамда келгуси йилларда тузиладиган битимлар бўйича кредитлар ушбу битимларда назарда тутилган хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобидан бажарилиши (сотиб олиниши) лозим бўлган ишлар (товарлар) тўлиқ амалга оширилганидан сўнг банклар томонидан молиялаштирилади.

 

ДХШ лойиҳалари устувор тартибда Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят ва туманларнинг маъмурий марказларида амалга оширилади. Бунинг учун ҳудудларда мавжуд мактабгача таълим ташкилотларининг қуввати ва қамрови ўрганиб чиқилади ҳамда унда яшаётган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда янги ва фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларнинг қўшимча ўринларга бўлган эҳтиёжи аниқланади.

 

2020 йил ва келгуси йилларда битимлар фақатгина халқаро молия институтларидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) ҳамда аввал ажратилган кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан қайтариладиган асосий қарзлар ҳисобидан махсус очилган шахсий ғазна ҳисобварағида жамланган маблағлар доирасида тузилади.

 

Молия вазирлиги томонидан хусусий шерикларга берилган кредитлар ҳамда мактабгача таълим ташкилотларига ажратилган бюджет субсидиялари мақсадли ва самарали ишлатилиши бўйича доимий мониторинг йўлга қўйилади.

 

Олег Заманов.