Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
План главбуха на сентябрь 2026 года Ошибки в цифровой маркировке: где искать и как исправить до проверки Переход на упрощенный НДС 6%: что делать с отрицательной разницей и зачтенным НДС

Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилмоқда

20.08.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2026 йилдаги «Тошкент шаҳрида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 446-сон қарори қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 25 март куни Парижда Ўзбекистон Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигидаги II тоифали мактабгача таълим марказини очиш тўғрисида битим имзоланган эди.

 

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази ташкил этилмоқда. Унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • мактабгача таълим соҳасидаги минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
  • ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг мактабгача таълим дастурлари ва усуллари билан боғлиқ қўшма тадқиқотлар ўтказиш;
  • болаларни эрта ривожлантиришга қаратилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этиш;
  • 2030 йилгача мактабгача таълим соҳасидаги Тошкент декларацияси ижроси юзасидан мониторингни амалга ошириш ва даврий ҳисоботлар тайёрлаш ва бошқалар.

 

Шунингдек, Марказ мактабгача таълим соҳасида педагог кадрларни қайта тайёрлашда янги ёндашувларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, халқаро тренинг, семинар ва конференцияларни ташкил этиш билан ҳам шуғулланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 19.08.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова