Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитаться за электроэнергию, использованную в июне–июле 2024 года Почему стоит проверить статус «автопереброски» по налогам на my3soliq.uz Как пересчитать пособие по временной нетрудоспособности (больничные) при изменении зарплаты

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга берилади

05.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан  26.05.2023 йилдаги “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-79-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Мактабгача таълим агентлигининг, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ташкилий тузилмалари;
  • вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг хусусий секторга ўтказилаётган функциялари рўйхати тасдиқланмоқда. 

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

  • мактабларнинг 1-4-синф ўқувчиларига бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари жорий этилади;
  • бошланғич синфларда информатика фани, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган дарслар жорий этилади;
  • барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60%га етказилади. Бунда, дарслардаги мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.

 

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вактдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда:

  • малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади;
  •  малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилади;
  • мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмайди ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддати навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилади.

 

Халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги микдорларига нисбатан 70% миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

 

2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари мактабларнинг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги микдорларига тенглаштирилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан:

  • туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали директорлар иборат бўлган Директорлар кенгашлари тузилади;
  • директорларни лавозимга тайинлаш Директорлар кенгаши тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади. Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар лавозимидан озод этилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-18
  • USD:12587.94 (+0.00) сум
  • EUR:13776.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.19 (+0.00) сум