Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как не попасть на недоимку по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак уведомить налоговую, если у бухгалтера изменился номер телефона - читать на buxgalter.uzКакая дата в электронном счете-фактуре будет главной - читать на buxgalter.uzУтверждены формы статотчетности на 2020 год - читать на buxgalter.uzВладельцев бывшей госсобственности сняли с «пороховой бочки» - читать на buxgalter.uzС 1 февраля в суд можно будет обратиться через кабинет налогоплательщика - читать на buxgalter.uz

Мактаблар ва болалар боғчаларини фақат 6 та давлат органи текширишга ҳақли

30.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2019 йилдаги 352-сон қарори билан мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш механизми белгиланди.

 

Ҳужжат талаблари фақат давлат муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.

 

Мактаблар ва болалар боғчаларининг фаолияти режали, режадан ташқари ва назорат тартибида текшириш шаклида ўрганилади. Қуйидаги ваколатли органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида уларнинг фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга:

  • ИИВ ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари;
  • Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати;
  • Давлат санитария-эпидемиология назорати республика маркази;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
  • Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

 

Бу – муҳим! Текширишга ваколатли органларнинг кўрсатилган рўйхати батафсил ҳисобланади, бошқа тузилмалар мактаблар ва болалар боғчаларида текшириш ўтказишга ҳақли эмас. Ноқонуний текширишлар ўтказилишига йўл қўйилмаслиги устидан Бош прокуратура кузатиб бориб, айбдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини қўллайди.

 

Режали текширишлар

 

Текширишга ваколатли органлар кейинги йил учун текширишларнинг йиллик режа-жадвалини тузиб, уни тегишлилиги бўйича тизимида болалар боғчалари ва мактаблар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этадилар. Тасдиқланган режа-жадвал уларнинг веб-сайтларида жойлаштирилади, шунингдек текширилиши режалаштирилган муассасалар эътиборига етказилади.

 

Ваколатли орган текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин тегишли вазирлик ёки идорага буйруқ, дастур ёки саволнома илова қилинган расмий хат юбориш йўли билан уни бу ҳақда хабардор қилади. Текшириш жараёнида ушбу ҳужжатлар доирасидан четга чиқилмайди. Уларда назарда тутилмаган масалаларни ўрганиш тақиқланади.     

 

Текширувчилар қоғоз ёки электрон шаклдаги Текширишларни рўйхатга олиш дафтарини тўлдиришлари шарт.

 

Режали текшириш ўтказиш муддати – кўпи билан 10 кун. Назорат органи текшириш натижалари тўғрисида далолатнома (маълумотнома) расмийлаштиради, унда қуйидагилар ўз аксини топади:

  • аниқланган камчиликлар ва умумий хулоса, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ва уларнинг муддати;
  • аниқланган қонун ва қоида бузилиши ҳолатларига нисбатан қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари.

 

Эътибор беринг! Янги ташкил этилган болалар боғчалари ва мактабларда дастлабки икки йил мобайнида режали текширишлар ўтказилмайди.

 

Режадан ташқари текширишлар

 

Фақат йиллик режага киритилмаган таълим муассасалари текширилади. Текширишлар қатъий белгиланган ҳолларда ўтказилади, масалан:

  • улар тугатилаётганида;
  • ОАВ ёки интернетдаги манбаларда таълим муассасаси фаолиятига доир қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;
  • таълим муассасаси фаолияти самарадорлигига ва таълим сифатига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган камчиликлар мавжудлиги аниқланганда ёки туман (шаҳар) кесимида ўртача рейтинг кўрсаткичлари пасайганда ва б. Режадан ташқари текшириш ўтказилишига олиб келадиган жами 9 та батафсил вазият кўрсатилган.

 

Назорат тартибида текшириш

 

Текшириш жараёнида муассасанинг илгариги текширишда аниқланган қонун бузилишларини бартараф этганлиги текширилади. Камида 10 календарь кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда 5 календарь кундан ошмаган муддатда ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2019 йилдан кучга кирди.

 
 

Ленара Хикматова.