Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Мамлакатимиз давлат мукофотлари – Тожикистон давлат ва жамоат арбобларига

30.08.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 29.08.2018 йилдаги “Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ Давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилади.

 

 “Қардош Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш борасидаги фаол ва самарали фаолияти, мамлакатларимиз орасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кўп томонлама стратегик шерикчиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун” қўшни давлат фуқаролари рағбатлантиришнинг олий шаклига сазовор бўлдилар.

 

Мукофотланганлар орасида Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин бор. Уларга «Фидокорона хизматлари учун» ордени топширилди. Яна бир қатор арбобларга «Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденлари, «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони берилди.

 

Маълумот учун: «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси туфайли чет эл фуқаролари Ўзбекистон давлат мукофотларини олишлари мумкин. Бу чет давлат арбоблари тақдирланган биринчи ҳолат эмас. Масалан, ўтган йили Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга  «Эл-юрт ҳурмати» ордени берилган.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_