Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мамлакатимиз ОТМ рейтинги қандай аниқланади ва тузилади

13.06.2019

Читать на русском языке

Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2019 йилдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган ва бир нечта босқичдан иборат.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) ОТМ рейтингини аниқлаш ва тузиш билан шуғулланади. Илгари бу функцияни Давлат тест маркази бажарган. Тегишинча, бунгача амал қилган ОТМ рейтингини баҳолаш тизими ўз кучини йўқотди.

 

Қабул қилинган ҳужжат республикадаги барча олий таълим муассасаларига татбиқ этилади, бундан республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ОТМ мустасно.

 

Рейтинг ОТМнинг илмий-педагогик фаолияти даражаси, ўқув-методик ишлар, таълим сифати, талабалар ва битирувчилар билимини баҳолаш асосида тузилади. Бунинг учун  Инспекция улар томонидан, шунингдек тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ҳар йили (1 февралга қадар) тақдим этиладиган маълумотлар асосида ОТМ бўйича маълумотлар базасини шакллантиради. Ахборотга мажбурий тартибда асосланган ҳужжатлар илова қилинади.

 

Бироқ рейтингни аниқлаш жараёни бу билан чекланмайди. Ҳар йили май-июль ойларида:

  • профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тил ва АКТга оид билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари;
  • талабаларнинг мутахассислик фанларига оид билим даражасини аниқлаш максадида назорат ишлари (тест синовлари) ва олий таълим муассасаларида таълим сифатини ўрганиш юзасидан сўровнома;
  • ОТМ битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар ўртасида сўровнома ўтказилади.

 

Барча босқичлар бўйича ОТМнинг рейтингини аниқлаш учун балларни ҳисоблаш тасдиқланган мезонлар асосида амалга оширилади. 100-балл тизими қўлланади ва балларнинг маълум миқдори қуйидаги блоклар бўйича тақсимланади:

  • профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолияти – 40 балл. Дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи олий таълим муассасаларида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори, фан доктори (DSc) илмий даражасини олган профессор- ўқитувчилар улуши каби кўрсаткичлар, шунингдек ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари сони ва бошқалар инобатга олинади;
  • ўқув-методик ишлар ва ўқитиш сифати – 30 балл;
  • талабалар билими ва битирувчилар сифати – 30 балл.

 

Рейтинг натижалари ҳар йили кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай Инспекциянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.