Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

Мамлакатимизда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари барпо этилади

07.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 6.05.2020 йилдаги “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжат билан картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперацияларини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Қуйидагилар уларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш;
  • уруғлик картошканинг супер элита ва элита авлодларини етиштиришни кенгайтириш, уруғликлар тайёрлаш ҳамда замонавий картошка плантацияларини барпо этиш;
  • истеъмол ва уруғлик картошкага бўлган ички бозор талабини қондириш, шунингдек, унинг экспортини кенгайтириш;
  • картошка экиш учун мўлжалланган экин майдонининг камида 50 фоизида уруғлик картошканинг супер элита ва (ёки) элита авлодларини етиштиришни йўлга қўйиш;
  • уруғлик картошкани сақлаш, саралаш, етказиб бериш ва қайта ишлашни йўлга қўйиш;
  • картошкачилик соҳасига илғор технологиялар, инновацион ечимлар (ноу-хау) ва илм-фан ютуқларини жорий этиш.

 

Қуйидагилар:

  • Истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати;
  • 2020-2021 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳолини ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш мақсадида истеъмол картошкасини захирага жамғариш ҳажмлари тасдиқланди.

 

2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади. Тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади. Бунда имтиёзлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг карантин кўрик далолатномаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мувофиқлик сертификати асосида берилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига юклатилган вазифалар белгиланди. Институтга юклатилган вазифаларни хусусий ташаббускорлар иштирокида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

 

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий изланишлар ва инновацион ишланмаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, картошка навлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Унинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби белгиланди.

 

Ҳудудларда маҳаллий инвесторлар маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг соҳага жалб қилинган кредит маблағлари ҳамда грантлари ҳисобидан ҳудудларда “in vitro” лабораториялари ташкил этилади.

 

Қарорда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун тегишли вазирликлар, идоралар, инспекциялар, уюшмалар ва бошқа ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.

 

Элмира Сиразиева.