Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган барча товар белгилари ҳаммага маълум товар белгилари билан қиёсланади

11.02.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 8.02.2019 йилдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Биринчидан, Интеллектуал мулк агентлиги (бундан кейин – Агентлик) ҳамда унинг ҳузурида фаолият юритаётган Интеллектуал мулк соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув маркази Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди.

 

Агентлик директори (илгари – бош директор) адлия вазирининг ўринбосари мақомини олди. Уни илгаригидек давлат раҳбари, энди Бош вазирнинг тақдимномасисиз тайинлайди. Директор ўринбосарларини эса адлия вазири (илгари – Вазирлар Маҳкамаси) лавозимга тайинлайди ва ундан озод этади.

 

Иккинчидан, 2019 йил 1 мартдан жорий этилган тартибга кўра:

  • товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш учун талабномалар топширилгандан сўнг, Агентлик бир иш куни мобайнида ушбу талабномалар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;
  • ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, сотувчилар ёки уларнинг вакиллари талабномалар эълон қилингандан сўнг Агентликка рўйхатдан ўтказиш учун ноҳалол топширилган аризалар ҳақидаги ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин;
  • товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир мутлоқ ҳуқуқ, товар келиб чиққан жой номи ва (ёки) товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи (бундан кейин – товар белгиси) ўша куннинг ўзида товар белгиси ҳақидаги маълумотларни Агентликнинг расмий веб-сайтида мажбурий тарзда жойлаштирган ҳолда Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб вужудга келади;
  • товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўнгги уч йил мобайнида узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек, жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан аввал тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.

  

Учинчидан,  2019 йил 1 сентябрдан бошлаб товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали топширилади. Тегишли давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар яқин орада ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Тўртинчидан, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб патент вакиллари ҳар 5 йилда камида 1 марта кейинчалик аттестациядан ўтказилган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида ўз малакаларини оширишлари лозим. 

 

Илғор таълим стандартлари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллаштирилади. Бунда Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ва илмий салоҳиятидан фойдаланилади.

 

Бешинчидан, Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 2019 йил 1 июлга қадар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча товар белгиларини тўлиқ хатловдан ўтказади. Мақсад – ҳаммага маълум товар белгиларининг ноҳалол рўйхатдан ўтказилишини аниқлаш, қонун талаблари бузилган ҳолда берилган товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш чораларини кўриш.

 

Келгусида идоралар интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўришда давом этадилар.

 

Олтинчидан, 2019 йил 1 июлга қадар интеллектуал мулк объектларининг ягона ва доимий янгиланиб борадиган интеграциялашган маълумотлар базаси ишлаб чиқилади ва жорий этилади. У қуйидагиларни таъминлайди:

  • ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлган интеллектуал мулк объектларини реал вақт режимида кузатиб бориш;
  • интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқий ҳимоя олган ва ундан маҳрум бўлганда уларни автоматик равишда тегишлича Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш ва чиқариш;
  • интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олишда ваколатли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш.

 

Истиқболда кенг миқёсли норма ижодкорлиги ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Хусусан, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашнинг замонавий баҳолаш ва таҳлил қилиш тизимини жорий этиш бўйича Комплекс чора-тадбирлар тасдиқланиши лозим (1.07.2019 йилгача). Ҳужжат, шу жумладан, Мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш халқаро индекси мезонларини инобатга олиши керак.

 

2020 йил 1 январдан бошлаб патент божлари ва тўловлари, шунингдек норезидентлардан товар белгиси ва саноат намунасининг ҳуқуқий муҳофазасини бериш учун ундириладиган индивидуал бож ставкалари босқичма-босқич камайтирилади.

 

Олег Заманов.