Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мамлакатимизнинг сейсмик хавфсизлиги назорат остида

23.08.2017

 

Президентнинг 9.08.2017 йилдаги ПҚ–3190-сон қарори билан сейсмология ва сейсмик хавфсизлик соҳасида жавобгар органлар белгиланди (қуйидаги жадвалга қаранг), шунингдек, Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ва мамлакатимиз аҳолиси ҳамда ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгаш тузилди.

 

Ғ.О. Мавлонов номидаги сейсмология институти

турли кўламларда сейсмик хавф ва хатарни баҳолаш ва районлаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун масъул давлат илмий-тадқиқот институти 

Фанлар академиясининг М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар

сейсмик мустаҳкамлиги институти

тупроқ билан ўзаро таъсирга киришадиган иншоотларнинг сейсмик чидамлилиги муаммолари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, сейсмик хатарни баҳолаш ва пасайтириш  учун масъул давлат илмий-тадқиқот муассасаси  

ФВВнинг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

республика ҳудудида ва трансчегаравий зоналарда сейсмик хавф мониторингини ўтказиш учун жавобгар давлат муассасаси

 

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ

қуйидагилар учун жавобгар бўлган илмий-тадқиқот ташкилоти:

– сейсмик чидамли бинолар ва иншоотларни қуриш муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб бориш,

– аҳоли пунктларининг янги бош режалари сейсмик хатарини баҳолаш,

–самарали конструктив тизимлар ва уларни лойиҳалаштириш услубларини, шаҳарлардаги мавжуд  қурилишларнинг биноларини сейсмик ишончлилигини ишлаб чиқиш,

– бинолар ва иншоотларнинг сейсмик хатарини пасайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

 

Қарор билан тузилган Идоралараро илмий-техник кенгашнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ва сейсмик хавфсизлик соҳасида илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини шакллантириш ва мувофиқлаштириш;
  • сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш соҳасида илмий лойиҳалар ва уларнинг натижалари илмий-техник экспертизасини ташкил этиш;
  • фан, таълим ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • республикамиз ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида янги илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг натижаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш;
  • юқори илмий натижаларга эришган ва илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимлар, шу жумладан ёш илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш;
  • сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ва мамлакатимиз аҳолиси ҳамда ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги масалалари билан шуғулланаётган илмий-тадқиқот муассасаларини моддий-техник таъминлаш учун ҳомийлик хайрияларини жалб этишга кўмаклашиш.

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан Сейсмология, сейсмик чидамли бино ва иншоотлар қурилиши ҳамда Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги даражасини ошириш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг самарасини ошириш ва янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар маъқулланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов,

экспертимиз.