Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мамлакатни ривожлантириш янги концепция бўйича баҳоланади

10.10.2017


2017 йил 8 августдаги ПҚ–3182-сон Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 746-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

 

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепцияси ва концепция схемаси;

 

жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда ҳал этишнинг намунавий “йўл харитаси” макети. “Йўл харитаси” аниқ ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ушбу ҳудудда аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар олдини олишга қаратилган бўлади ҳамда ҳар йилга мўлжаллаб тузилади ва ҳар чоракда янгилаб борилади;

 

уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтари макети. Ушбу китобда, шу жумладан, юриш ўтказилган уй хўжалиги эгаси томонидан кўтарилган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича чоралар ва уларни бажариш муддати, уй хўжалиги эгаси томонидан муаммолар бартараф этилганлиги тасдиғи каби устунлар мавжуд.

 

2017 йил 25 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах