Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Часто совершаемые ошибки при организации охраны трудаКак использовать прибыль ГУП Невозможность выставить «минусовый» дополнительный ЭСФ вынуждает решать проблему неправильным способом Опубликованы минимальные ставки арендной платы за пользование госимуществом в разрезе регионов Расширен список НОУ, прошедших аккредитацию АССА

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқилади

19.01.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди (12.01.2021 йилдаги ЎРҚ-665-сон Қонун).

 

Қонун билан МЖТКга қуйидаги асосий ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:

  • энди маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқилади;
  • ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган фуқаролар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли;
  • маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган томонидан шикоят берилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бекор қилинади, бу ишлар бўйича апелляция инстанцияси жорий этилади.

 

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят (протест) иш билан бирга 3 сутка ичида апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.

 

Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) у ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан 15 сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

 

Белгиланишича, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги ва адолатсизлиги суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

 

Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Олий суд раиси, Бош прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради.

 

315-модданинг биринчи қисмига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига шикоят берилиши мумкин. Иқтисодий суднинг қарори устидан Иқтисодий процессуал кодексда белгиланган тартибда, фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори устидан эса Фуқаролик процессуал кодексда белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.

 

Қонун билан МЖТКга бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.