Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzИИ: трансформация профессии бухгалтера под влиянием технологий неизбежна Какие оздоровительные услуги по-прежнему не облагаются НДС Как сформировать административные расходы Кто уплачивает земельный налог с юридических лиц Кто уплачивает земельный налог с юридических лиц

Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди

18.01.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.01.2024 йилдаги “Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-897-сон Қонун имзоланди.

 

Фуқаролар давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда давлат божи фуқаролардан олдиндан ундирилмасдан, ушбу бож тўлови ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундирилади.

 

Шунингдек мазкур божнинг миқдори қамайтирилмоқда ва эндиликда БҲМнинг 70%ни ташкил этади (илгари 1 БҲМ бўлган).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2024 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев