Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Мақом санъати соҳасидаги арбоблар устамалар билан қўллаб-қувватланади

07.09.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 30.08.2023 йилдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш ва соҳа вакиллари фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-289-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари жорий этилади. 

 

Марказнинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи ҳисобидан устамаларни белгилаш тартиби жорий этилмоқда. Бунда устамалар Марказ ходимлари фаолиятининг қуйидаги йўналишларида эришилган

натижалари асосида белгиланади:

  • республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда гастроль концерт-томоша тадбирларида қатнашиш;
  • мумтоз мусиқа йўналишида мақом намуналарига хос асарларни яратиш ва уларни нотага олиш;
  • мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларни такомиллаштириш;
  • ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали соф ва мукаммал ижродаги мақомларни тарғиб этиш;
  • мумтоз мусиқа меросига оид илмий мақолалар чоп этиш, изланишлар олиб бориш, китоблар ва тўпламлар яратиш;
  • мақом ва бастакорлар томонидан басталанган асарларнинг замонавий оҳангдаги караокеларини яратиш;
  • «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш, мақом санъатини ривожлантиришга қаратилган бошқа йўналишлар.

 

 Ҳужжат билан 2023-2025 йилларда қуйидагиларни ташкил этиш режалари тасдиқланди:

  • Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг маҳаллий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси;
  • Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг корхона ва ташкилотларга гастроль сафарларини ташкил этиш режаси;
  • Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари мақом ансамблларининг хорижий гастроль сафарларини ташкил этиш режаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.09.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова