Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Марказий банк нақд пулларнинг электрон майдонини жорий этади

01.05.2023

Читать на русском языке

Марказий банкнинг қарори (рўйхат рақами 3003-4, 27.04.2023 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома”га (рўйхат рақами 3003, 01.05.2018 й.) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзгартиришлар “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуасини жорий этиш билан боғлиқ. Мазкур платформа дастлаб Тошкентдаги банк филиалларида тажриба сифати, сўнгра республиканинг барча ҳудудларида жорий қилинади.

 

Электрон майдонни ташкил этиш мақсади – тижорат банкларига пул маблағларини бошқаришда кўпроқ эркинлик бериш.

 

Бунда тижорат банкларининг бўлинмалари ўзларининг ортиқча нақд пулларини таклиф этиши, нақд пулга талаби бўлган бошқа бўлинмалар эса ушбу пул маблағларини жалб қилиш тўғрисида келишиб олишлари мумкин.

 

Ўз навбатида, нақд пулларга бўлган талаблари платформа орқали қаноатлантирилмаган банк бўлинмалари Марказий банк томонидан нақд пуллар билан таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.