Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Мартаба даражаси бўйича юрисконсультлар аттестацияси суҳбатсиз ўтказилади

12.09.2017


Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2919, 2017 йил 28 август) билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 19.01.2017 йилдаги ПҚ–2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, кўп йиллик хизмат учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом билан бу ерда танишиш мумкин. 

 

Қабул қилинган Низом қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Президент девони бошқарув ходимларига;
  • Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизматлари ходимларига, шунингдек Ҳукумат аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ҳамда унинг аппарати етакчи мутахассисига нисбатан.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мазкур тоифадаги ходимлари аттестациядан ўтмайди.

 

Бу - муҳим! Мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш юридик хизмат ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди. Яъни ушбу икки турдаги аттестацияни адаштирмаслик керак. Юрисконсультларнинг навбатдаги аттестациялари ва малакасини ошириш ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Аттестация адлия вазирининг буйруғига асосан тузиладиган Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси томонидан ўтказилади. Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишинча Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий шўъбалари томонидан ташкил этилади. Бу жумладан мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатларни дастлабки кўриб чиқиш ва уларни тегишли таклифлар билан Комиссияга киритишга ҳам тааллуқли.

 

Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларининг аттестацияси тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтказилади. Комиссия мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда юридик хизмат ходимининг иштирокисиз кўриб чиқади. Суҳбат зарур ҳолатлардагина ўтказилади. Комиссия йиғилиши аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

 

Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

  • номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;
  • номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.

 

Бунда аттестация комиссияси адлия вазирига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

   

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах