Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие статотчеты нужно сдать в январе 2026 года НК-2026: изменения по налогу с оборота для ИП и самозанятых Утверждены повышающие коэффициенты к минимальным ставкам арендной платы для Ташкента на 2026 год

Масъулият кучайтирилди ва қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди: ижтимоий ҳимоя тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди

18.12.2025

Читать на русском языке

17.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1102-сон Қонун билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тартибини бузганлик, ижтимоий ҳимоя органлари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича хулосалар олиш амалиётига чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳамда "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Бундан ташқари "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги, "Нотариат тўғрисида"ги, "Банк сири тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги, "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги, "Дори воситаларини қўллаш билан боғлиқ касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги қонунларнинг нормаларига тузатишлар киритилди. Ушбу тузатишлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган маълумотларни қайта ишлаш бўйича ваколатларини мустаҳкамлайди.

 

Қонун билан Солиқ кодекси ва "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонунга ҳам ўзгартишлар киритилиши назарда тутилмоқда. Хусусан, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилаларга тўғридан-тўғри молиявий ёрдам кўринишидаги ҳомийлик хайрияларининг солиқ солинмайдиган суммаси солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача оширилди. Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, аёллар ва болаларнинг жамоат бирлашмалари реестридан кўчирмалар олиш учун давлат божи миқдори камайтирилди, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолияти такомиллаштирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова