Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Повлияет ли добровольная переоценка на налоговый учет Как исправить в чеке неправильный ИКПУ (инструкция) Заявление об отмене приостановления расчетного счета Положение о проверке контрагента

Математика илм-фани янги даражага олиб чиқилади

08.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Мамлакатимизда математика 2020 йилдаги илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Математика илм-фанини янги сифат босқичига олиб чиқиш учун ушбу соҳада таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга қаратилган қатор комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Қуйидагилар ушбу соҳадаги устувор йўналишлар этиб белгиланди:

  • таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги яқин ҳамкорликни таъминловчи яхлит тизимни шакллантириш;
  • замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш;
  • математика фанларини ўқитиш сифатини ошириш;
  • математика фани бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштириш;
  • иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг математика фани бўйича маҳаллий ва халқаро фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;
  • таълим беришнинг онлайн платформасини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш, масофадан ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш;
  • Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаштириш тизимини жорий қилиш;
  • илмий-тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, амалий математикани ривожлантириш;
  • таълим олаётган ва илмий-тадқиқотлар билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, чет элдаги олий таълим муассасалари ҳамда илмий ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш;
  • мамлакатимизнинг илмий ва таълим ташкилотларини босқичма-босқич жаҳоннинг математика фани бўйича етакчи илмий марказлари даражасига етказиш.

 

2020–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида математика фанлари бўйича таълим сифатини яхшилаш, илмий-тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини оширишнинг мақсадли дастури тасдиқланди.

 

Ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни босқичма-босқич ташкил этиш ва масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш назарда тутилган.

 

Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институтининг (кейинги ўринларда – Институт) тузилмасида математика таълими бўйича ўқув-услубий материалларни мувофиқлаштириш лабораторияси ташкил этилади.

 

Институт ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

 

Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди. Математика соҳасидаги фундаментал ва амалий илмий изланишлари натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар у билан мукофотланади.

 

Институт ҳузурида математика ихтисосликлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи илмий кенгаш ташкил этилади.

 

Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Институтнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади. Унга Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида янги қурилган бино оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилади.

 

Эльмира Сиразиева.