Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

МДҲда музей экспонатлари учун суднинг иммунитети назарда тутилган

16.10.2019

Читать на русском языке

 

Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг музей иши соҳасида ҳамкорлиги тўғрисидаги битимга қўшилди (9.10.2019 йилдаги ПҚ-4485-сон қарорга қаранг).

 

Битим 2019 йил 31 май куни Ашхобод шаҳрида иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

 

Шартномани имзолаган тарафлар МДҲ доирасида музей-кўргазма алмашинувини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга келишиб олишди. Бунинг учун, хусусан, шартнома тарафларига айланган мамлакатлар тарихи, маданияти ва санъатига бағишланган қўшма давлатлараро кўргазма лойиҳалари амалга оширилади. Жорий йилда интернет имкониятларидан фойдаланилиши мумкин.  

 

Археология, реставрация, экспертиза ва атрибуция, табиий меросни ўрганиш соҳасидаги музейларнинг қўшма илмий дастурлари устида ишлаш режалаштирилмоқда. Музейлар ўртасида илмий ахборотлар алмашинуви, илмий, илмий-амалий анжуманлар ва семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш йўлга қўйилади.

 

Муҳим жиҳати – шуки, битимда МДҲ кўламида музей-кўргазма алмашинуви доирасида музей буюмларининг бут сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини кафолатлаш, шунингдек улар учун суднинг иммунитети назарда тутилади. Уларга нисбатан даъвони таъминлаш чоралари (ФПКнинг 106-моддаси; ИПКнинг 95-моддасига қаранг) ва суд қарорларининг ижросини таъминлаш чоралари («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига қаранг) қўлланилмайди.

 

Ўзбекистон тарафидан Маданият вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди. Мамлакат ТИВ Ўзбекистон томонидан давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.