Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как налоговые органы будут определять рыночные цены и налоговую базу по недвижимости и стройматериалам (№УП-246, ПКМ №253) Что меняет в налоговом администрировании новый Указ Президента №УП-95 Что нужно успеть сделать до 27 мая 2026 года

Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизмати қандай кўрсатилади

07.04.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2026 йилдаги 140-сон қарори билан Жисмоний шахсларни Медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилган:

  • медиаторларни тайёрлаш дастури доирасида медиаторлар реестрига киришга номзодларни махсус ўқув курсига қабул қилиш;
  • реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби.

 

«Медиация тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Адлия вазирлиги Медиаторлар реестрига киритиш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини тасдиқлайди. Реестр Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (ҳудудий адлия органлари) томонидан юритилади.

 

Махсус ўқув курсини тамомлаган, малака имтиҳонини топширишга тайёргарлик кўраётган шахс (талабгор) давлат хизматидан фойдаланиш учун исталган Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этиши ёки ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали мурожаат қилиши лозим.

 

Ушбу давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

 

Ҳудудий адлия органлари сўровнома келиб тушган кундан сўнг бир иш куни ичида талабгорнинг ҳужжатларини малака комиссияларига тақдим қилади. Бунда Ўзбекистон Республикасида адвокат ёки нотариус мақомига эга бўлган шахслар малака имтиҳонини топшириши талаб этилмайди.

 

Талабгорга малака имтиҳони тайинлангани ёки рад этилгани ҳақидаги хабарнома 10 иш куни ичида юборилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.04.2026 йилдан кучга кирган.

Лола Абдуазимова