Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Меҳмонхона ва туристик хизматларга солиқ имтиёзлари татбиқ этилади

15.05.2017


Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПФ–5033-сон Фармони билан  туризм соҳасидаги бизнес-субъектларга қўшимча имтиёзлар берилди.

 

Шу тариқа жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб меҳмонхона ва туристик хизматлар учун тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун тақдим этиладиган имтиёзлар татбиқ этилади.

 

Маълумот учун: имтиёзлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ЯСТ ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод этишдан иборат бўлиб, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг қуйидаги ҳажмида амал қилади:

  • 300 мингдан 3 млн АҚШ долларигача — 3 йил;
  • 3 млн.дан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йил;
  • 10 млн АҚШ долларидан ортиқ – 7 йил.

 

Бундан ташқари, юридик шахслар тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган меҳмонхона ва мотеллар қуриш ва реконструкция қилиш учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техникалар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар учун 5 йилга божхона тўловларидан озод этилади (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

 

Тегишли қўшимчалар Президентнинг қуйидаги Фармонларига киритилди:

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,
экспертимиз.