Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Оплатили работнику курсы – возникает ли у него доход? У ННО появился свой стандарт учета – но применять его с 2028 года, а отчитываться нужно уже сейчас Как добавить анкеты по ИНН организации в систему «Халк банка»

Меҳмонхоналарга "яшил" сертификатлар харажатларининг ярми қоплаб берилади

16.06.2026

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2026 йилдаги "Меҳмонхона хўжалиги соҳасида халқаро эътироф этилган "яшил" сертификатларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 312-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Меҳмонхоналарда халқаро эътироф этилган "яшил" сертификатларни жорий этиш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди, унда қуйидагилар белгиланган:

  • меҳмонхоналарга талаблар;
  • тартиблар:
    • харажатларнинг 50 фоизини қоплаш учун ариза ва зарур ҳужжатларни топшириш;
    • аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
    • ажратилган маблағларни хўжалик фаолияти субъектларига ўтказиш.

 

Солиқ қарзи бўлмаган, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаган, фаолиятини тўхтатмаган ва суд қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилмаган меҳмонхоналар компенсацияга даъвогарлик қилишлари мумкин.

 

Субсидия олиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишлари ёки Туризм қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши учун ЯИДХП орқали ариза топширишлари керак.

 

Аризага "яшил" сертификат, уни олиш учун шартнома ва харажатларни тасдиқловчи тўлов топшириқномаси нусхалари илова қилиниши керак.

 

Туризм қўмитаси аризани 10 иш куни ичида кўриб чиқади. Тасдиқланган тақдирда, компенсация кейинги 10 иш куни ичида ариза берувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

Ушбу чора экологик барқарор туризмни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат меҳмонхона саноатида халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2026 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова