Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для кого налог за пользование водными ресурсами будет установлен в пятикратном размере - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: налог за пользование недрами существенно не изменится - читать на buxgalter.uzНовая редакция НК: ЕЗН объединяется с земельным налогом - читать на buxgalter.uz Система Вir.uz возобновила квалификационные экзамены - читать на buxgalter.uzПроект НК: какие нас ждут финансовые санкции - читать на buxgalter.uzТеперь можно обращаться за кредитом в любой банк, независимо от постоянного местонахождения - читать на buxgalter.uzЧто нового ждет налогоплательщиков в персональном кабинете - читать на buxgalter.uzНужно ли писать ответ на требование ГНИ, если вы с ним согласились - читать на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер, если выручка превысила 1 000 000 000 сумов - читать на buxgalter.uzДо 25 сентября надо сдать три отчета и уплатить налоги - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Меҳнат мигрантларига – квартиралар, микроқарзлар, кредитларни тўлашнинг соддалаштирилган тартиби

Меҳнат мигрантларига – квартиралар, микроқарзлар, кредитларни тўлашнинг соддалаштирилган тартиби

23.08.2019

Читать на русском языке

 

Президентнинг 20.08.2019 йилдаги ПФ-5785-сон Фармони билан  хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга доир чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Ишлаб чиқилаётган “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида “labor-migration” дастурий мажмуасини 2019 йил 1 октябрга қадар жорий этишлари лозим. У қуйидаги имкониятларни беради:

  • хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга иш берувчи мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат, ижтимоий, уй-жой ва маиший таъминот шароитлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий ёрдам чоралари тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда тақдим қилиш;
  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида, шу жумладан улар кўрсатадиган хизматларнинг турлари ва нархлари, хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари, шунингдек, ушбу иш ўринларига ишга жойлашиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш;
  • Ўзбекистон фуқароларининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолияти мониторинги, шу жумладан касбий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, тақдим этилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари, кўрсатилган ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам, шунингдек, хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотлар;
  • чет элда оғир вазиятга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож меҳнат мигрантлари томонидан масофадан туриб мурожаат йўллаш имконияти;
  • меҳнат мигрантлари, ишга жойлашиш географияси, уларнинг фаолият йўналишлари ва турлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш.

 

“labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чора-тадбирлари жорий этилади:

биринчидан,  уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилади;

иккинчидан, 1 октябрдан бошлаб 1 банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар: паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 1 йил муддатга микроқарз беришни бошлайдилар. 2 млн сўм миқдоридаги сумма хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун мўлжалланган. Фоиз ставкаси табақалаштирилган: 2019-2020 йилларда - 10%, 2021 йилда – 12%, жумладан фоиз ставкасининг 50%и миқдоридаги тижорат банки маржаси;

учинчидан, суғурта компанияларига - йилига 1 маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этилади.

 

Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда олган кредитларини “Азия инвест банк” АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида сўндиришлари мумкин. Ҳисоб-китобларни электрон тўлов тизимлари орқали ҳам  амалга ошириш мумкин бўлади. Ўзбекистондан кетган меҳнат мигрантлари кўпрок йиғилган Россия ҳудудларида “'Азия инвест банк”нинг  банк инфратузилмаси ва мижозларга хизмат кўрсатишнинг масофавий каналлари кенгайтирилади.

 

Давлат даражасида меҳнат мигрантлари муаммоларини ҳал этишнинг янги тизими барпо этилди. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди, унинг олдида маҳаллий ҳокимият органлари, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қилинган ишлар бўйича ҳисобот беради.

 

Ҳукумат тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди. Унинг мудири Бош вазир маслаҳатчиси ҳисобланади. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳар ойнинг 5-санасига қадар соҳада қилинган ишлар ва аниқланган муаммолар тўғрисидаги ахборотни, уларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар билан бирга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритади, вазирлик эса ТИВ билан биргаликда – 10-санага қадар ташқи меҳнат миграцияси ҳолати ва амалга оширилган ишлар ҳақида йиғма-таҳлилий маълумотни Департаментга киритади. Маълумотлардан Бош вазирга ахборот бериш ва Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиш учун фойдаланилади.

 

Қўшни мамлакатлар билан меҳнат миграцияси масалалари бўйича яқин ҳамкорлик йўлга қўйилади. Меҳнат мигрантларининг ишлаш ва яшаш шароитлари билан танишиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида янги ҳукумат департаменти мудири бошчилигидаги делегациялар хорижий давлатларга, энг аввало РФсига сафар қилади. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг хорижий мамлакатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари билан яқин ҳамкорлик муносабатлари соҳасига меҳнат мигрантларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва истиқомат қилиши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, уларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, муносиб яшаш ва маиший шарт-шароитларни яратиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва бошқа эҳтимолий муаммоларни ҳал қилиш масалалари киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.