Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Меҳнатга мажбурлаганлик учун қатъийроқ жазолашади

23.01.2020

Читать на русском языке

 

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга зарур тузатишлар киритилди. Ўзгартиришлар 3 ой ўтгач кучга киради.

 

I. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш қисмида:

  • МЖТК доирасидаги жарималар оширилади ва БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригачани ташкил этади (ҳозирги кунда – БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача). Ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганлиги эса жиноят-ҳуқуқий санкцияларга – БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд ахлоқ тузатиш ишларига сабаб бўлади (ҳозирги кунда БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача маъмурий жазо қўлланилмоқда);
  • меҳнатга вояга етмаганлар мажбурланган тақдирда ҳуқуқбузарга БҲМнинг 70 бараваридан 100 бараваригача бўлган суммага жарима солинади (ҳозирги кунда – БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача). Ҳуқуқбузарликни такроран содир этиш жиноий жиноятлар тоифасига ўтказилади, бунинг учун БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача жарима ундирилади ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинади ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларини берилади (ҳозирги кунда маъмурий жарима – БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача).

 

II. Вояга етмаганнинг меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқига зарар етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланганлик учун жиноят моддаси киритилмоқда. Унга маъмурий жазо қўллангандан кейин мурожаат қилинади (яъни ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик учун). Бу айбдорлар учун БҲМнинг 25 бараваригача жарима солиш ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига сабаб бўлади. Шу каби биринчи ҳуқуқбузарлик учун маъмурий санкция ўзгармади - БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган, тузатишлар 24.03.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.