Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

МЭИнинг Тошкент филиалида – 2 та факультет

12.03.2020

Читать на русском языке

 

Тошкент шаҳридаги «МЭИ» Россия миллий тадқиқот университети филиалининг тузилмаси тасдиқланди (4.03.2020 йилдаги 121-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сон қарорида пойтахтда Москва энергетика институтининг филиалини ташкил этиш назарда тутилган эди (шарҳга қаранг).

 

Филиалда ўқитиш қуйидаги иккита факультетда амалга оширилади: электр энергетикаси ва иссиқлик энергетикаси. Икки ой муддатда таълим муассасасида педагогик ва илмий салоҳиятга эга, юқори малакали, рус ва инглиз тилларини ўзлаштирган, ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини ўқув жараёнига жорий эта оладиган профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш ишлари якунига етказилиши лозим.

 

! Ўқитиш қиймати Москвадаги бош олий таълим муассасаси, ОЎМТВ ҳамда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда филиал томонидан тасдиқланади. 

 

Жорий йил 1 августга қадар филиал жойлашган бино ва иншоотларнинг (Тошкент ш., Олмазор тумани, Қорақамиш кўч., 3) реконструкция ишлари тугалланиши, 2021 йил 1 августга қадар эса талабалар ва ўқитувчилар учун ётоқхона биноси қурилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2020 йилдан кучга кирди.