Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Мелиорация бўйича дастурлар қандай шакллантирилади

02.07.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2025 йилдаги «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 401-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар меъёрлари белгиланган:

  • мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий ва манзилли дастурларни шакллантириш, ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • дастурларга киритиладиган объектлар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
  • тугалланган объектларда ишларни қабул қилиб олиш.

 

Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.

 

Мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари (мелиорация объектларининг лойиҳавий параметрларини таъминлаш, шунингдек турли ўсимлик ва буталардан тозалаш, ён томонлардаги эрозияни тиклаш, ювиш, иншоотлар ва ўрнатилган конструкцияларни таъмирлашга йўналтирилган ишлар) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган манзилли дастур асосида амалга оширилади.

 

Келгуси йил учун ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ҳар йили 15 январга қадар вилоят ва туман ишчи гуруҳлари тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова