Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Менделеев номидаги РКТУ филиалида 6 та мутахассислик бўйича ўқитилади

10.06.2019

Читать на русском языке

Президент 7.06.2019 йилдаги “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4352-сон қарорни имзолади.

 

Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • республиканинг саноат тармоқларидаги муҳим илмий-технологик вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш;
  • наноматериаллар кимёвий технологияси, материалшунослик ва материалларни коррозиядан сақлаш, материалларга бадиий ишлов бериш технологияси ва саноат ишлаб чиқаришининг бошқа соҳаларида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • таълим ҳамда илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги, шунингдек, уларни жаҳон таълими ва илм-фани ҳамжамиятига интеграция қилиш ҳисобига мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • муҳандис-техник ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
  • таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг яқин интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;
  • илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;
  • таълим ҳамда илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес ҳамжамияти билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

 

Филиал бакалавриатида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитилади:

  • “Материалшунослик, наноматериаллар ва нанотизимлар технологиялари”;
  • “Материалларга бадиий ишлов бериш технологияси”;
  • “Синтетик биологик фаол моддалар, кимё-фармацевтика препаратлари ва пардоз воситалари технологияси”;
  • “Технологик жараён ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги”.

 

“Материалшунослик ва материалларни коррозиядан сақлаш”, шунингдек “Наноматериаллар кимёвий технологияси” магистратура мутахассисликлари этиб белгиланди.

 

Таълим 2019/2020 ўқув йилидан бошланиб,  РФнинг федерал таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлар асосида рус тилида олиб борилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

 

Қабул квоталари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, Филиал Васийлик кенгашининг қарори билан тасдиқланади. Давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар республика ташкилотларига 5 йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

 

Филиал Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1 мавзеси, 47-уйда жойлашган Мирзо Улуғбек саноат касб-ҳунар коллежи биносига жойлаштирилади.

 

Константин Мосин.