Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Менежерлик сертификатини олиш – мактаб директори лавозимига номзодлар учун мажбурий шарт

27.12.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 681-сон қарори қабул қилинди.


2024 йил 1 январдан бошлаб А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида ўрта таълим муассасаси директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинади.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳap ойлик қўшимча устамалар тўланади:

  • мактаб директорларига - 50%;
  • мактаб директори ўринбосарларига - 30%.

 

Ҳужжат билан Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра:

  • мактабларда фаолият юритаётган директорлар ҳар 5 йилда бир маротаба менежерлик сертификатини олиши талаб этилади;
  • менежерлик сертификатига эга бўлган директорлар олган йилдан бошлаб 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади;
  • номзодлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг махсус порталида рўйхатдан ўтиб тегишли ариза беришлари керак. Бунда номзодлар камида бакалавр даражасига ҳамда мактаб директорлари учун белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлишлари лозим;
  • таълимда менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган номзодлар ўқув курсида ўқимасдан сертификат олиш бўйича тест синовларида иштирок этишлари мумкин;
  • таълимда менежмент ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган номзодлар учун сертификат уларнинг аризасига асосан тўғридан-тўғри берилади.

 

Ариза ҳар ойнинг 5 санасигача (июл-август ойларидан ташқари). Ўқув курс 144 соатни ташкил этиб, ўқиш бир ой давом этади.

 

Номзодларнинг танлови бўйича ўқув курслари ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда (масофавий, онлайн) ўтказилади.

 

Ўқиш якуни бўйича якуний имтиҳон ўтказилади (25 та тест, кейслар ва амалий топшириқ шаклида). Тест учун энг юқори баҳо – 50 балл, кейс учун – 10 балл ва амалий топшириқ учун – 40 балл (жами 100 балл). 

 

70 ва ундан юқори балл тўпланганда номзодга сертификат тақдим этилади.

 

Етарли балл тўпламаган директорлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев