Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Мерос тартибида ўтадиган хусусийлаштирилган турар жой: қандай ўзгартириш киритилди

16.10.2018

Читать на русском языке

 

11.10.2018 йилдаги ЎРҚ–497-сон Қонун билан Уй-жой кодексининг 32-моддасига қўшимча киритилди.

 

У қуйидагича баён этилган: уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахснинг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи унинг вафотидан кейин очиладиган мерос таркибига кирмайди.

 

Ушбу норма кимларга тааллуқли? Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш жараёнида икки тоифадаги субъектлар иштирок этади:

  • мулкдорлар – уй-жойни шахсан сотиб олган ёхуд уй-жой бепул берилган («Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 7, 8-моддалари; 19.08.1992 йилдаги ПФ–455-сон Фармоннинг 1-банди; ВМнинг 1.03.1993 йилдаги 114-сон қарори 8-банди ва бошқаларга қаранг) ҳамда мулк ҳуқуқига доир давлат ордери уларнинг номига расмийлаштирилган фуқаролар;
  • хусусийлаштиришга розилик берган шахслар – хусусийлаштириш пайтида уй-жойда прописка қилинган, хусусийлаштириш учун аризада кўрсатилган ва унга «розиман» дея қайд этиб имзо чеккан барча вояга етган фуқаролар.

 

Кейингилари фақат хусусийлаштирилган турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, бироқ унга бўлган мулк ҳуқуқини олмайдилар. Бироқ Қонун хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки ижарага, арендага бериш учун уни хусусийлаштиришга розилик берган барча шахсларнинг розилигини талаб қилади. Умумий қоидага кўра бу – умумий мулк аломати (ФКнинг 218, 225-моддаларига қаранг). Эҳтимол, шу сабабга кўра Олий суд Пленуми хусусийлаштиришга розилик берган барча шахсларни хусусийлаштирилган турар жойнинг биргаликдаги мулкдорлари, турар жойнинг ўзини эса уларнинг умумий мулки дея эътироф этар (ОСПнинг 2.05.1997 йилдаги 3-сон қарори 16-бандига қаранг).

 

Етарлича зиддиятли вазият юзага келиб, у қонун ижодкорларини Уй-жой кодексининг 32-моддасига аниқлик киритишга мажбур қилди.

 

! Янгилик мулкдорларга дахл этмайди – мулк ҳуқуқи илгаригидек умумий тартибда мерос қилиб олиниши мумкин (қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам, таҳр.). Шу сабабли, агар квартира (уй) улушли мулк ҳуқуқида бир нечта вояга етган оила аъзолари номига рўйхатдан ўтказилган бўлса (Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, уй-жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг 11-бандига қаранг), уларнинг ҳар бири тенг даражада ўз улушини мерос қилиб бериши мумкин.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, қўшимча 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_