Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Метро қурилиши учун - $354,36 млн

29.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2021 йилдаги "Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисида715-сон қарори қабул қилинди.

 

Лойиҳа Президентнинг "Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2979-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

 

Тасдиқланган ТИАга асосан лойиҳанинг умумий қиймати $354,36 млн ни ташкил этади, шу жумладан:

  • Давлат бюджети маблағлари - $208,398 млн;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити - $108, 390 млн;
  • Хитой Халқ Республикасининг Эксимбанки кредити - $500 млн;
  • давлат улуши - $37, 076 млн.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун капитал қўйилмалар қиймати $317,288 млн ни ташкил этади, улар машина ва ускуналар ҳамда қурилиш-монтаж ишларини харид қилишга йўналтирилади.

 

ХХРнинг Эксимбанки кредити 20 йил муддатга беш йиллик имтиёзли давр билан тақдим этилган. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити 15 йил муддатга тўрт йиллик имтиёзли давр билан тақдим этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.