Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

Метрология: ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланди

13.09.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати функцияларининг ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 564-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 179 та банддан иборат ва қуйидаги гуруҳларга таснифланган ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати тасдиқланмоқда:

  • соғлиқни сақлаш соҳасида фаолиятни амалга оширишда қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, нефть ва кимё, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қурилиш соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • савдо ва товар айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, товарларни қадоқлаш бўйича ишларни бажаришда қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • мудофаа, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаларида қўлланиладиган ўлчаш воситалари;
  • банк, солиқ, божхона ва почта операцияларини амалга оширишда қўлланиладиган ўлчаш воситалари.

 

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

                Собир Нурбердиев

 


Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум