Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади

18.06.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.06.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1069-сон Қонун имзоланди.

 

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга ижро иши юритишни тиклаш тартиби билан боғлиқ қўшимча киритилмоқда. Хусусан, у қуйидаги ҳолларда тикланиши мумкин:

• Мажбуриятлар реестрига киритилган қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари аниқланганда;

• Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро иши юритишни тугатиш учун асослар вужудга келганда;

• Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ижрочилари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари томонидан давлат ижрочисининг ноқонуний ва асоссиз қарорларнинг бекор қилиниши;

• қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

 

Ижро иши юритиш тикланганда давлат ижрочиси бу ҳақда дарҳол қарор чиқаради, шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатлари умумий тартибда давом эттирилади.

 

Мажбуриятлар реестрида қуйидаги асосларга кўра иш юритилиши тамомланган ижро ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар вақтинча сақланади:

• қарздорнинг манзилини ёки унинг мол-мулки турган жойни аниқлаш ёхуд унга тегишли пул маблағлари ва бошқа қимматликларнинг ҳисобварақларда ҳамда омонатларда турганлиги ёки банкларда ёки бошқа кредит ташкилотларида сақланаётганлиги тўғрисида маълумотлар олиш мумкин бўлмаганда;

• қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари мавжуд бўлмаганда ва давлат ижрочиси томонидан унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш бўйича қонунда йўл қўйилган барча чоралар натижасиз бўлганда.

 

Мажбуриятлар реестрини МИБ юритади.

 

Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича бажарилмаган мажбуриятларнинг мавжудлиги давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан онлайн режимида текширилади.

 

Ижро ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва 10 йил давомида сақланади.

 

Ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг Мажбуриятлар реестрига киритилиши қарздорни банкрот деб топиш таомилини бошлашга тўсқинлик қилмайди.

 

Ижро ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги ҳолларда Мажбуриятлар реестридан чиқарилади:

• ижро иши юритишни тиклаш;

• ижро ҳужжатининг амалда бажарилиши;

• ундирувчининг аризасига кўра;

• ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органнинг талабига кўра ижро этилмасдан қайтарилганда;

• иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ёки қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхасини олиш;

• қарздор юридик шахсни давлат реестридан чиқариш;

• қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар 10 йил давомида аниқланмаганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев