Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2026 йилдаги "Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (MICE-туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 373-сон қарори қабул қилинди.
19.11.2025 йилдаги ПҚ-348-сон қарорга мувофиқ халқаро конференциялар ва тадбирларни (MICE-туризм) ташкил этган ва уларга камида 100 нафар хорижий сайёҳни жалб қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу тадбирларни ташкил этишда тўланган ҚҚС суммасининг 50 фоизини қайтариш тартиби жорий этилади.
Ҳужжат билан қуйидаги тартиблар белгиланди:
• ариза топшириш ва тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати;
• мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш;
• қайтаришни ҳисоблаш механизми;
• республика бюджетидан молиялаштириш ва маблағларни тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларига ўтказиш.
Мазкур тартиб аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш натижасида юзага келган ортиқча тўланган солиқ суммаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.07.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





