Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Миграцияни бошқариш тизими ислоҳ қилинмоқда

25.10.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 17.10.2024 йилдаги "Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-162-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги ташкил этилди.

 

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилади ва унинг негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Миграция жамғармаси ташкил этилади.

 

2025 йил 1 январдан:

  • Агентликка Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат берилади;
  • Агентликка ўзи ўтказган ҳар қандай текширув натижалари бўйича тузилган баённомаларни, шунингдек, текширилган ҳар бир субъект кесимида аниқланган қонунчилик бузилиши фактларининг сони ва хусусиятлари бўйича маълумотларни "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасига беш кунлик муддатда жойлаштириш мажбурияти юкланади.

 

Агентлик директори ҳар олти ойда Республика миграция комиссияси олдида Агентлик ва Жамғарма фаолияти, амалга оширилган ишлар ва ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги тизимли муаммолар, шунингдек, бу муаммоларни ҳал қилиш йўллари тўғрисида ҳисобот бериб боради.

 

Ҳужжат билан:

  • Миграция агентлигининг асосий фаолият йўналишлари ва ташкилий тузилмаси;
  • Миграция жамғармаси ва Миграция агентлиги маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 24 октябрдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова