Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

МикроГЭСларни қуриш режаларига тузатиш киритилди

19.08.2019

Читать на русском языке

 

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 августдаги 665-сон қарорида айтилган.

 

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Жиззах вилоятидаги Зомин сув омборидан чиқадиган каналда қуввати 200 кВт бўлган микроГЭС қурилиши бўйича пилот лойиҳасини амалга оширди. 

 

Ушбу лойиҳа натижаларини ҳисобга олган ҳолда, компания ва «Гидролойиҳа» АЖ лойиҳа институти мутахассислари Андижон, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларига чиқиб, микроГЭС қуриш учун энг истиқболли участкаларни қўшимча равишда ўргандилар.

 

Улар илгари режалаштирилган Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди деган хулосага келдилар. Бунга сув оқими етарлича давомли эмаслиги, сув босими (1 – 4,5 метр) ва канал бўйича сув сарфи (0,25 – 4 куб м/сек) пастлиги сабаб қилиб келтирилди.

 

Андижон (6), Қашқадарё (2), Самарқанд (5) ва Фарғона (1) вилоятларида янги микроГЭСларни қуриш учун сув оқимларининг 14 та истиқболли участкалари аниқланди. Бу ерда сув босими (6 – 90 метр), сув сарфи (1 – 8 куб м/сек) ҳамда бир йил мобайнида сув оқими режимларининг давомийлиги анча юқори.

 

Шу тариқа, ҳаммаси бўлиб 19 та микроГЭС қурилади, уларнинг жами ҳисоб-китоб қуввати 10 055 кВт ни ташкил этади. Қурилиш харажатлари 12 млн АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. 2019 йилнинг IV чораги ва 2020 йилнинг III-IV чоракларида ишга тушириш мўлжалланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.