Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Микрокредит ташкилотлари молиявий ҳисоботларига янги талаблар белгиланди

25.02.2016

2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 февралда 2379-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотларида аудит текширувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

 

Эндиликда микрокредит ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларнинг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 2 ҳафта олдин ижобий аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт (илгари – молиявий ҳисоботдаги маълумотларнинг тўғрилиги аудиторлар томонидан тасдиқлангач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг 1 майгача эълон қилиши лозим эди).

 

Шунингдек «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун (2000 йил 26 майдаги 78-II-сон Қонун таҳририда) талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланишича, аудиторлик хулосаси аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 22 февралдаги 7-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.