Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартиби ўзгарди

26.04.2016

2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ–396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2093-7-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

 

Белгиланишича, лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилигини англатади.

 

Шунингдек ўрнатилишича, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш, тугатиш ва уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида ҳамда Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор 2016 йил 10 июндан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2017-12-12
  • USD:8093.00 (--3.33) сум
  • EUR:9531.94 (--76.78) сум
  • RUB:136.86 (--0.71) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.


Общество с ограниченной ответственностью «NORMA ONLINE» (адрес: 100105, ул. Таллимаржон, 1/1, Мирабадского района г. Ташкента, ИНН 303677033) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
800 000 000 сумов до 10 000 000 сумов.


Общество с ограниченной ответственностью «GISinfo» (адрес: 100105, ул. Таллимаржон, 1/1, Мирабадского района г. Ташкента, ИНН 301299268) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда со
125 000 000 сумов до 10 000 000 сумов.


Общество с ограниченной ответственностью «Norma gazetalari birlashgan tahririyati» (адрес: 100105, ул. Таллимаржон, 1/1, Мирабадского района г. Ташкента, ИНН 207121733) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
600 000 000 сумов до 50 000 000 сумов.