Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Микромолиялаштириш лимитлари оширилади

24.07.2019

Читать на русском языке

 

Президент 23.07.2019 йилдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4400-сон қарорни имзолади.

 

2019 йил 1 августдан бошлаб соҳада қатор ўзгаришлар рўй беради:

биринчидан, микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмгача (ҳозир – 100 ЭКИҲ), микрокредит миқдори - 300 млн сўмгача (ҳозир – 1 000 ЭКИҲ) ва микролизинг миқдори - 600 млн сўмгача (ҳозир – 2 000 ЭКИҲ) оширилади;

иккинчидан, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 15 иш кунигача қисқартирилади;

учинчидан, микрокредит ташкилотлари барча ишончли (бланкли) кредитларнинг улар шакллантирган устав фондига фоиз нисбатини мустақил белгилайди;

тўртинчидан, АЖ шаклида ташкил этилган микрокредит ташкилотлари корпоратив облигацияларни чиқариш ва уларни фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштиришга ҳақли;

бешинчидан, хорижий микрокредит ташкилотлари Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этишлари мумкин.

 

Бундан ташқари, микрокредит ташкилотлари худди шу санадан бошлаб қуйидаги қўшимча имкониятларга эга бўлади:

  • банклар, суғурта компаниялари ва бошқа молия ташкилотларининг агенти сифатида агентлик хизматларини фақат нақдсиз шаклда кўрсатиш ва агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисида ахборотларни ошкор қилиш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари нормаларини бажариш шарти билан қатнашиш;
  • макропруденциал назорат доирасида белгиланган нормаларга риоя қилинишини таъминлайдиган ҳажмларда кредитларни (қарзларни) жалб қилиш ва корпоратив облигацияларни чиқариш;
  • ўзларининг бошқарувининг олий органлари қарори билан чакана хизматлар, шу жумладан нақдсиз шаклда кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар марказларини улар очилган кундан бошлаб 10 кунлик муддатда Марказий банкни хабардор қилган ҳолда очиш.

 

Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари 1 августдан бошлаб жисмоний шахсларга потенциал қарз олувчини масофадан туриб идентификациялаш, маълумотлар хавфсиз алмашувини амалга ошириш ва скоринг модели асосида қарз олувчининг кредит қобилиятини баҳолашни таъминлаш шарти билан онлайн-кредитлар (микроқарзлар) беришлари мумкин.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларга тақиқ белгиланди:

  • жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;
  • нобанк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахслардан қисқа муддатли  микромолиявий хизматлар таъминотига кўчмас турар жой мулкини гаров сифатида қабул қилиш;
  • илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш.

 

Марказий банкка:

2019 йил 1 сентябрга қадар - микрокредит ташкилотлари бинолари ва касса хоналарининг техник жиҳозланганлик талабларини бугунги кун талаблари, халқаро тажриба ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш услубларини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда соддалаштириш;

2019 йил 1 октябрга қадар - қарз олувчи жисмоний шахсларнинг кредитлар (қарзлар) бўйича қарз юкини ҳисоблаш методологияси ва рухсат этиладиган кўрсаткич бирликларини, шунингдек, жисмоний шахсларнинг қарз юкининг, шу жумладан кунлик энг юқори фоиз ставкалари бўйича ўсишини чеклаб туришга оид меъёрларни тасдиқлаш;

2019 йил 1 ноябрга қадар - кредит ташкилотлари томонидан таваккалчиликларнинг мос равишда бошқаруви мавжудлиги, кредит бюроларидан кредит маълумотларини мажбурий олиш, фаолиятнинг хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлашни назарда тутувчи масофадан туриб хизмат кўрсатиш тартибини тасдиқлаш;

2019 йил 1 декабрга қадар - ИИВ билан биргаликда илгари тижорат банкида дастлабки идентификациядан ўтган жисмоний шахсни кредит ташкилотлари томонидан масофадан туриб идентификациялаш механизмини жорий этиш топширилди.

 

Микромолиявий хизматлар бўйича гаров шартномасини мажбурий нотариал тасдиқлашни бекор қилиш режалаштирилаётир, бир вақтда маълумотларни ИИВ ва Адлия вазирлигининг маълумотлар базаларида акс эттирган ҳолда кредит ташкилотлари гаров реестрининг маълумотлар базасига тегишли ёзувларни киритади. Тузатишларни 1 декабрга қадар ишлаб чиқишлари керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.