Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какими льготами могут воспользоваться предприятия фармотрасли по указу №УП-35 начиная с 2026 года Какими налоговыми льготами могут воспользоваться шелководческие хозяйства по №ПП-87 начиная с 2026 года Как уплачивать компенсационные выплаты за загрязнение окружающей среды и размещение отходов

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларига – имтиёзли автокредитлар

19.07.2019

Читать на русском языке

 

Уларни бериш шартлари ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 596-сон қарорида белгиланган.

 

Миллий гвардиянинг жанговар ва маънавий- маърифий тайёргарликда ўрнак кўрсатган контракт бўйича ҳарбий хизматчи ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автобилларни сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

 

Миллий гвардиянинг тақдимномаларига мувофиқ кредитлар Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан йилига 300 тагача автомобиль ҳажмида қуйидаги шартларда берилади:

  • кредит муддати – 5 йилгача;
  • дастлабки бадал - автотранспорт воситаси қийматининг камида 20%и миқдорида;
  • фоиз ставкаси - Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси плюс 2% миқдорида;
  • кредит бўйича таъминот - сотиб олинадиган автомобилни гаровга қўйиш.

 

Кредитнинг бошқа шартлари банкнинг кредит сиёсати ва амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2019 йилдан кучга кирди.