Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармасининг бўлинмалари хизматлар кўрсатишади

20.12.2021

Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисида”ги низомни тасдиқлади (2021 йил 16 декабрдаги 757-сон ВМҚ).

 

Низом Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4997-сон Қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби (кейинги ўринларда - бўлинмалар);
  • бўлинмаларга ишга қабул қилиш, уларнинг ишчи ва хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиби;
  • бўлинмалар ишчи ва хизматчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • бўлинмаларнинг молиявий ва моддий-техник таъминотини ташкил этиш;
  • бўлинмалар ишчи ва хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси тартиби.

 

Низом ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган хизматларни ҳам белгилайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.12.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Саодат Усманова.